Маслаҳат беринг

20:39 / 08.05.2020 | Minavvar | 578

Ассалому алайкум! Қайнонам мени ёмон кўрадилар. Ҳар доим телефонда мени ғийбат қиладилар, мени эшитмаяпти деб ўйлайдилар, лекин афсуски ҳаммасини эшитиб тураман. Масалан, телефонда “ана, ётиб ухлаяпти”, дейдилар. 9 ойлик чақалоғим бор, кечаси яхши ухламайди. Эрталаб 7 да уйғонаман. Наҳот пешинда ярим соат сам олишга ҳаққим бўлмаса! Тушунтиришга ҳаракат қилсам тушунмайдилар. Кечаю кундуз бола билан бўлиб, сал нарсага ҳам қаттиқ асабийлашиб кетадиган бўлиб қолганман. У гапларни эшитиб баттар стрессга тушиб қоляпман, арзимас муаммолар ҳам кўзимга катта бўлиб кўриниб кетяпти. Бошим қотган, илтимос маслаҳат беринглар.



Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Қанонангиз ҳақидаги ўй фикрларингиз оқимини тўхтатишингиз керак. Бу миянгизда айланавергач сизда шу каби ҳис-туйғуларни кўпайтираверади. Бу ҳиссиётларингизни атрофдагиларингиз сезади ва вирус юққандек уларга таъсир эта бошлайди. Бу гўё тугалланмас охири йўқ айланага ўхшайди. Миянгизга қайнонангиз ҳақидаги салбий фикрлар келганида ўзингизни чалғитинг. Ёки “мен бундай фикрларни қабул қилмайман” дея қаттиқ талаб қўйинг. Шу вақтда қандай ҳис туйғу сезаётганингизга эътибор бериб кўринг. Мисол учун ғазаб, нафрат ёки ранжишми? Бу ҳис-туйғуларни ижобий ҳис-туйғуларга ўзгартириб кўринг. Бу ишларда қийналсангиз, ўзингизни қўлга ололмасангиз психологга мурожаат этишингиз керак. Аслида қайнона-келин муносабатлари битмас-туганмас муаммолардир. Вақти келиб ҳаммаси ўз ўрнига тушиб кетади. Аммо онгли равишда бу муаммоларнинг устида ишланмаса оғир асорат ҳам қолади. Асосийси бу асоратлар болаларга ёмон таъсир этади.  Валлоҳу аълам!