Ассалому алайкум! Аёл киши эрини рад қилиши мумкинмаслигини биламан. 2 нафар фарзандим бор. Жуфтимни яхши кўраман. У ҳам ўзига қараб доим озода юради. Лекин менда умуман жинсий хоҳиш йўқ. Олдинлари баъзида, жуда камдан кам ҳолатда бундай хоҳиш бўларди. Асосан ўзимни хоҳиши бордек тутардим, энди шуни ҳам қилолмаяпман. Ҳозир яқинлашса асабийлашиб кетаман ва йўл қўйгим келмайди. Эмизикли эмасман. Гинекологшифокорим баъзи дориларни ёзиб берди, ичяпман, ҳозирча фойдаси сезилмади назаримда. Ёрдам беринг илтимос. (Маълумот учун, орамизда жинсий тажовуз бўлмаган.)
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатда физиологик ва психологик сабаблар мавжуд бўлади. Физиологик сабабларда жинсий конституциянинг ўзи 3 га бўлинади. Биринчиси суст, -иккинчиси ўртача ва учинчиси кучли. Аҳолининг қарийб 80% ўртача конституцияга киради ва қолганлари 10% дан геперсексуал ва сустга киради. Идеал жуфтлик бу бир ҳилдаги мизожларнинг жуфтлиги ҳисобланади. Аммо ўртача конституциядаги инсонлар темпераментлик (мизожи юқори) бўлганларга ва сустроқларга ҳам мослашиб кетаверади. Аммо ўта суст ва ўта кучли жуфтликларнинг яшаб кетиши бироз мушкулликларни туғдиради. Негаки жинсий конституция инсонга туғма берилган бўлади. Ҳамда физиологик сабаблардан бири гормонал, седатив, нестероид ва шамоллашларга қарши даволанишда қўлланиладиган дори дармонлардир. Бу ҳолда албатта шу дори дармонларни ичишни таклиф қилган шифокордан ёрдам сўралиши керак бўлади. Бошқа сексологик томонидан ўзгаришлар ҳам бу ҳолатингизга сабаб бўлиши мумкин. Бунинг учун албатта сексопатолог қабулига борилгани маъқул. Негаки бу муаммо ҳал қилинмаса турмушингизда кўпгина ноқулайликларга, психологик ўзгаришларга, жанжалларга ва учинчи шахснинг аралашувига олиб келиши мумкин.
Психологик сабаблар иккига бўлинади. Биринчиси перманент (турмушга чиқишишингиздан олдин пайдо бўлган) ва иккинчиси кейин пайдо бўлган (турмушга чиққанингиздан кейинги) сабаблар. Перманент сабаларни тагига етиб уларни бартараф этиш бироз мушкул иш. Чунки бу ҳолатнинг тагида психологик жароҳатлар ётади. Бу иккала сабабда ҳам фақатгина психолог билан қайта-қайта суҳбатлашиб, кўпгина қилиниши зарур бўлган терапиялар, муолажалар орқали муаммо бартараф этилиши мумкин.
Валлоҳу аълам!