Ҳадис шархи

23:25 / 21.05.2020 | Sadoqat Kamoliddinova | 753
Ассалому алайкум! “Эй, Фарзанд” номли китобни ўқиётган эдим. Жуда ҳам биз фарзандлар учун зарур китоб тартиб қилибсизлар, Аллоҳ рози бўлсин! Амалларингиз бошларингизга соябон болсин! Иқтибос келтираман Муфассир Исмоил Ҳаққий : " Пайгамбаримиз алайҳиссалом : дунё учун ундаги мақоминг қадарича амал қил, оҳират учун ундаги бақоинг қадарича амал қил, Аллоҳ учун У Зотга бўлган эҳтиёжинг қадарича амал қил, дўзах учун унга бўлган сабринг қадарича амал қил ". Шу сўзларни тўлиқ ёритиб берсангиз.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! "Дунё учун ундаги мақоминг қадарича амал қил"...Дунёда қанча қоласан? Дунё фонийдир ва унда абадий қолмассан, шундай экан, ўзингни у учун кўп урунтирма. "Охират учун ундаги бақоинг қадарича амал қил"..Охират боқий ва унда абадий қоласан. У тугамайди. Жаннатда мангу қолишни истасанг, шунга яраша ҳаракат қил. "Аллоҳ учун У Зотга бўлган эҳтиёжинг қадарича амал қил".. Банданинг Аллоҳга ҳар ишда, ҳар ерда ва ҳар вақтда муҳтож экани маълум, балки у Аллоҳга бир лаҳза ҳам муҳтож бўлмай тура олмайди. Шундай экан, Аллоҳ учун, У Зотнинг розилиги учун айтганларини қилиб, қайтарганларидан қайтиб амал қилмоқ лозим. "Дўзах учун унга бўлган сабринг қадарича амал қил"...Ўт оловга, куйишга қанчалик сабрисан? Бу дунёда бирор еринг ўт тегиб куйса, қанчалик оғриқ ҳис қиласан? ваҳолангки дўзах олови бундан бир қанча ортиқдир. Бунга тоқатинг йўқ экан, амалингни шунга қараб қил. Валлоҳу аълам!