Ассалому алайкум! Тахминан 14-15 ёшлигимда катталарга қизиқиб Рамазон ойининг рўзасини тутган эдим. Лекин ўша куни тушлик пайти рўзамни очиб юборганман. Сабаби тушлик пайти рўза тутмаган оила аъзоларимиз учун салат тайёрлаётган эдим. Тасодифан рўза эканлигим ёдимдан кўтарилиб салатдан еб қўйганман. Ва буни катталарга айтганимда " Бўлди рўзангни очиб юборавер овқатланиб қўйибсанку" дейишган. Ва мен ҳам оч турганим учун рўзамни очиб юборганман. Ўша пайтлар Рамазон ойининг рўзаси фарз эканлиги ва каффорати борлигини билмаган эдим. Шу кун ҳеч ҳам эсимдан чиқмайди. Ҳозир эса афсусдаман. Энди рўзанинг каффоратини тутишим керакми? Ёки менга бирор бир енгиллик борми?
– Ва алайкум ассалом! Қишнинг қисқа кунларида бўлса ҳам 2 ой кетма-кет рўза тутишингиз шарт. Одат кунлари тўхтаб пок бўлиб билан давом эттирилади. Валлоҳу аълам!