Ассалому алайкум! 13 ёшли ўғлим бор, жуда қайсар, мени умуман эшитмайди. Қандай муомалада бўлишим керак?
– Ва алайкум ассалом! 13 ёшдан болаликдан балоғат даврига ўтиш даври бошланади. Бу даврда болалар ўзларини катталардек тутгиси келади.
Барча уни ҳурмат қилишини ва тан олишларини хоҳлайди. Агар болага ёш боладек муомала қилаверишса боланинг агрессияси ошиб кетиши мумкин. Ўғлингиз катта йигит эканлигини тан олиб, ундан фикр сўраш, хоҳиш истакларини инобатга олиш, эркинлик бериш шу билан бирга уни эшитиб, кўпроқ гаплашиш тавсия этилади.