Рўза ҳақида

16:14 / 21 май | Waxzoda | 70
Ассалому алайкум! Ҳайз куним 9 кун келди. 9- куни келмаганидан тугади деб ўйлаб рўза ҳам тутиб, намозимни ҳам ўқидим. Ҳайз кемади шу куни. Лекин эртаси куни озгина келди. Бунинг ҳукми нима бўлади? Рўзам очилдими? Яна ғусл қилиб намозимни ўқийми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ҳайзнинг ози 3 кун ва кўпи 10 кун. Икки ҳайзнинг ораси камида 15 кун бўлмоғи лозим. Шунга қараб аниқлик киритиб оласиз.  Валлоҳу аълам!