Фитр рўза ҳақида

16:03 / 21.05.2020 | Baxtli Beka | 378
Ассалому алайкум! Мен рус йигит билан оила қурганман. У Исломни қабул қилган. Биз қайинона ва қайинотам билан бир уйда яшаймиз( лекин улар ўз динларида). Ҳозирда 2 фарзандимиз бор. Ҳаммамиз бўлиб 6 жон бир уйда яшаяпмиз. Олдинги йилларда билмаганим сабаб фитр садақасини киши бошига санаб берардик. Бу йил ўйланиб қолдим. Ахир қайинонам ва қайинотам мусулмон эмасларку, уларни ҳам санаб хато қилмадикмикан деб. Илтимос, шу масалада маслаҳат берсангиз!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Фитр садақаси мусулмонларга вожиб. Бошқа диндагиларга эмас.  Валлоҳу аълам!