Ассаламу алайкум! Эрим билан 4 йил бўлди яшамайман. 2016 йил Россияга кетган. Шу тарафда битта қиз билан танишиб, ўша билан яшаётган экан. Яқинда билсам никоҳ ҳам ўқитишган экан. Буни билганимдан кейин эримдан талоғимни сўрасам, “сен билан 4 йил бўлди яшамайман, орамизда никоҳ йўқ” дейди. Шу гапи тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Аниқ қилиб талоқ берсин. Валлоҳу аълам!