Фарзанд асраб олиш

15:06 / 22.05.2020 | Aziza Normatova | 581
Ассалому алайкум! Турмушга чиққанимга 5 йил бўлди. Бизда фарзанд бўлмади, бўлса ҳам 1-2-ойлик бўлиб нобуд бўлаверди. Танишиларим орасида ҳам шундай ҳолат бўлганлар бор. Улар фарзанд асраб олишган, менга ҳам шу маслаҳатни беришди. Улар фарзанд асраб олишганидан бахтлилигини ва фарзанд уларнинг оиласига бахт олиб келганини айтишди. Қайнонам, турмуш ўртоғим бунга қарши чиқди. Ҳозир биз бирга яшамаяпмиз. Фарзандсиз оилани сақлаб қолиш қийин. Мен ўзим учун фарзанд асраб олишим мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бунга эрингизнинг розилиги керак.  Валлоҳу аълам!