Ота маст қилувчи ичимликларлар ичса..

14:37 / 22.05.2020 | Saida'zamxo'ja | 635
Ассалому алайкум! Отам кўп йиллардан буён маст қилувчи нарсаларни (ароқ, пива,) бир кун ҳам қолдирмай тинимсиз ичадилар. Охирги пайтларда ҳаттоки мана бундай улуғ кунларда ҳам тўхтатганлари йўқ. Шу сабаб отамга сал баландроқ оҳангда илтимос қилиб ичкиликни ташлашларини, охиратини ўйлашларини айтсам мендан ғазабланиб ақл ўргатмаслигимни бўлмаса оқ қилишларини айтдилар. Шу ҳолатда оқ қилсалар шариат ҳукми қандай? Қандай йўл тутсам бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Отангизга инсоф, сизга сабр берсин! Бу нарса оқ қилишга сабаб бўладиган нарса эмас. Қилган оқи ўтмайди. Лекин шундай кўнгилсиз ҳолат бўлмаслиги учун унга бошқа одам насиҳат қилсин.  Валлоҳу аълам!