Фикхий масала

16:57 / 22.05.2020 | Hanifa | 660
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим билан савдо юргизамиз. Бошланғич савдога пулларни оила қуришимиздан аввал тўплаган мени пулларимга бошлаганмиз. 2 ламиз тенг меҳнат қилдик 2 йил. Ҳозир бола билан фақат уйда ҳисоб-китоб қиламан. Эримдан ойлик ҳам, шерикчилигимиздан улуш ҳам олмайман. Эримда бахиллик сифати жуда кучли. Сўрасам энг керак нарсадан бошқасига бермайдилар. Ўз ота-оналарига ҳам ҳеч нарса бермайдилар. Улардан беркитиб уларни ва ўзимни қариндошларимизга оз-оздан силаи раҳм қиламан ва яшириб садақа бераман. Эрим эрдан яшириб нарса берсанг ўғирлик бўлади дейдилар. Лекин бу эрни мутлақ ўзини мулкидан бўлса. Бу ерда мени иш ҳақларим ва савдога тикилган сармоямни аҳамияти йўқми? Улардан ойлик ёки ўзим учун қандайдир миқдорда ҳақ тайин қилин хар ой деб сўрасам, инобатга олмадилар. Гуноҳ қилмаслик учун ва хайрли ишларни давом эттириш учун қанақа йўл тутсам шариатда тўғри бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўз ҳаққингизни аниқлаб олиб, ўшани тасарруф қилаверинг.  Валлоҳу аълам!