Ассалому алайкум! Турмушга чиққунимча рўза тутаолмаганман. Жуда нозик бўлганим учун тушдан кейингача чидардим. Кейин кучсизланиб, мазам бўлмай ётиб қолардим. Шу сабабли то турмушга чиққунимча тутолмадим. Турмуш қургач бирин кетин фарзандли бўлиб, ҳомиладор, эмизикли бўлиб яна тутаолмадим. Бу йил кичик фарзандим 3 ёш бўлди. Рўза тутяпман. Сабабсиз қолдирмай куч-қувват бериб ифторлик вақтигача қийналмай етиб боряпман. Олдинги тутмаган 1 кунлик рўзаларим учун 1 кун тутиб бераманми ёки сабабсиз қолдирган бўлиб 1 кунига 60 кундан тутаманми? Қазо рўза қандай ва қай тартибда тутилади? Ҳар куни тутса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Рўза тутиб туриб уни сабабсиз очворилган бўлса, 60 кун каффорот тутиб берилади. Қолган тутилмаган кунлар ўрнига ўрин тутиб берилади. Қазоларни кетма -кет ёки оралатиб тутиб бериш жоиз. Валлоҳу аълам!