Ассалому алайкум! Кир ювиш машинасида кир ювилгандан кейин машина ичида эски кирдан қолган сув бўлади. Янги кир солганда ўша сувга аралашади. Шу ҳолатда ювилган кир тоза бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Эски кирдан сув қолмаслиги учун машина эшигини очиб, қуритиб қўйилади. Мободо қолса ҳам кейинги кирни чайиш пайтида у сув тозаланиб кетади. Валлоҳу аълам!