Кийиниш одоби

16:41 / 22.05.2020 | Муслима | 790
Ассалому алайкум! Мен одатда кенг шимлар билан калта кўйлаклар кияман. Узун кўйлакларга қараганда бу услубда ўзимни қулайроқ ҳис қиламан. Баъзи инсонлар бу ҳижобга кирмайди дейишади. Авратларни ёпадиган ва кенглиги қоматни билинтирмайдиган даражадаги либослар ҳижоб учун кифоя қилмайдими? Муслима аёллар учун бундай кийимлар ростдан ҳам ножоизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сатрдаги аёл оёқлари ораси очилган ҳолда кўриниши жоиз эмас.  Валлоҳу аълам!