Ҳалол таом

16:40 / 22.05.2020 | Mirkomiljon Quchqorov | 478
Ассалому алайкум! Россияда ишлайман. Динимизда Аллоҳнинг номи айтиб сўйилмаган жонлиқни гўштини йейиш мумкин эмаслигини биламиз. Шунинг учун “ҳалол” деб сотиладиган гўштдан истеъмол қиламиз. Энди агар бизни бирор киши меҳмонликка таклиф қилса унинг қилган таомини ҳалол гўштдан тайёрланмаганини билсак айтилган жойга бормайликми ёки борсак ҳам тановул қилмайликми? Лекин тановул қилмасангиз улар ранжишади. Шундай ҳолатларда қандай йўл тутган маъкул?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Боринглар. Лекин ҳалол таом ейишингларни айтинглар. Бундан ҳижолат бўлманглар. Одам динидаги нарсадан ҳижолат бўлмаслиги керак.  Амал қилмаганидан кейин ҳеч бўлмаса бошқаларнинг динини ҳурмат қилсин.  Валлоҳу аълам!