Рўза

10:09 / 23.05.2020 | Anvar | 480
Ассалому алайкум! Уйқуга ётишдан олдин саҳарликка туришни ният қилиб ётдим ва саҳарликка ухлаб қолдим. Уйқудан туришим билан оғзимни ёпиш учун ният қилдим ва оғзимни ёпдим. Менинг тутган рўзам ҳисобга ўтадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳеч нарса емаган ва ичмаган бўлсангиз, рўзангиз дуруст.  Валлоҳу аълам!