– Ва алайкум ассалом! Баъзилар бу иборани ҳадис деганлар. Муҳаддислардан мазкур гап ҳақида бир қанча даражаларни айтганлар, улардан санади заиф, асли йўқ ботил, заиф, мункар, мавзу, бир қанча йўллари бор бўлиб, ҳасан даражасига етиши мумкин, деганлар бор.
Бу сўзнинг маъноси шуки, Хитой дунёнинг бир чети, деб ҳисобланган, яъни узоқ масофа маъносида. Илм олиш ўта муҳим иш экани эътиборидан, уни дунёнинг бир четига бориб бўлса ҳам олгин, дейилмоқда. Яъни, илм олишда бор имкониятингни ишга сол.
Валлоҳу аълам!