Қуръон ёдлаш

19:55 / 23.05.2020 | Hayitxon Mutalibova | 763
Ассалому алайкум! Ота-она ўз фарзандларига Қуръонни ёдлатиш ва ёдлаган ҳар бир сураси учун учун бирор бир совға, пул ёки бошқа бир мукофот берса дурустми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз, фақат меъёрида бўлиши лозим. Қуръонни ва бошқа амалларни пул учун қилишга кўникма ҳосил бўлиб қолмаслиги керак. Пулдан кўра кўпроқ маънавий нарсалар билан рағбатлантириш, Қуръонга нисбатан муҳаббат уйғотмоқ лозим.  Валлоҳу аълам!