Хотира танловига
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Ҳазратимиз , устоз Шайхурраис Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини хотирламоқчи бўлиб, устоз билан бўлган бир-икки воқеаларни эслаб, сиз, азизлар билан баҳам кўрмоқчиман.  Парвардигори Роббил оламийн ўзи мададкор бўлиб, хайрлик ва баракотлик қилсин. 2014 йилнинг куз кунларининг бирида Ҳазратимизнинг бизнинг диёрларга ташриф буюришларини интиқлик била кутдик. Ниҳоят, Аллоҳ таъоло насиб этиб Денов туманида тўйда устознинг суҳбатларидан, панду насиҳатларидан баҳраманд бўлдик. У зотнинг ҳовлига кириб келишларини интиқлик билан минглаб кишилар кутиб турарди. Шу онларда қалбимиз тўрида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Мадинада саҳобаи киромлар интиқлик билан кутгани-ю, у Зотнинг меросхўри бўлмиш Шайх ҳазратларини кириб келишларини энтикиб кутиб турганимиз ўхшаб кетганлигини ҳис қилдик. Шундан кейин орадан ойлар ўтиб 2015 йилнинг февраль ойининг бошларида Ҳазратнинг зиёратини истаб, Тошкент шаҳрига бордим. Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таолога чексиз ҳамду санолар бўлсинки, Ҳазратнинг суҳбатларига киришликни насиб этди. 10 февраль куни пешиндан кейин Ҳазратнинг қабулига киришга мушарраф бўлдик. Салом-алик, ҳол-аҳвол сўрашганимиздан сўнг, шерикларимиз дуолашиб чиқиб кетишди. Каминанинг бахтига охирида қолиб Ҳазрат билан озроқ суҳбат қилишликка фурсат бўлди. Ҳазратнинг олдиларидан чиққим келмасди, лекин Шайх Ҳазратнинг вақтларини олиб беодоблик ҳам қилгим келмади. Шу сабаб Ҳазратга «Зиёратингизга тез-тез келиб турсак, рухсат берасизми?» –  дедим. «Ҳа, майли, яхши бўлади, келиб туринг», – дедилар. Бу гапдан сўнг хурсандлигимни билсангиз эди. Ҳазратдан юртимиз, фарзандларим ва ўзимнинг ҳақимга дуо олиб чиқиб кетдим. Хурсандлигимдан теримга сиғмасдим. Лекин орадан бир ой ўтиб, тонг вақти бу мусибатни эшитиб чуқур қайғуга тушдим. Кўзларимдан ёш тўхтамасди, лекин мусибатга сабр қилишлик Аллоҳнинг амри бўлганлиги учун сабр қилдик. Баҳор ойларининг охирида яна Тошкентга Ҳазратнинг зиёратларига бордим. Бироқ бу сафар Кўкча қабристонига бориб, Ҳазратимизнинг руҳларига тугатган хатми Қуръоннинг савобини бағишладим. Ўзимни аранг тутиб хатмни бағишладим. Зиёратчилар кўпчилик эди. Илоҳо, Ҳазратимизнинг руҳларини шод қилгин. Ҳазратимнинг уйларига бориб Исмоилжон акага таъзия билдирмоқчи эдик. Лекин у кишининг вақтларини олишни истамай, шу зиёрат билан кифояланиб уйга қайтдик.

Қалб чекар эди ҳасра,т Сизни этгали бир зиёрат Ҳузурингизга келдик, ниҳоят, Сиздан эшитгали панду-насиҳат.

Насиҳатлари қалбимизга эрди озиқ, Муборак исмлари Муҳаммад Содиқ Бу миллатга қилдилар кўп тортиқ, Илоҳо, жаннатларда қилинг ҳордиқ.

Кунлар , ҳафта , ой ўтар, Ҳазратимизнинг ўрни билинар. Юрак оҳ урар, қалб ўртар, Шогирдингиз дуою салом илинар.

Кўз ўнгимдан кетмайди Ҳазратнинг муборак юзлари. Қулоғимда дур бўлиб жаранглайди

Ҳазратнинг пурҳикмат сўзлари.

Мўминларга меҳр-ла боқарди,

Ҳазратимнинг меҳрли кўзлари. Ҳазратимнинг қабри нурларга тўлсин, Илоҳо. юртимиз ҳамиша тинч бўлсин.

Сафаров Файзуллоҳ

Мавзуга оид мақолалар
Гоҳида ёш болалар беш вақт намозни тўлиқ ўқишнинг уддасидан чиқа олмайдилар. Шу борада шариат ва усули дин давоми...

09:28 / 12.02.2017 7348
Сўкиб гапириш, тилни беҳаё сўзлар билан булғаш ўта хунук бўлиб, шариатимиз ундан қайтарган. Беҳаёликни давоми...

22:23 / 25.01.2017 4257
embedhttpsyoutu.be7wVTGdrI6EEembed

17:09 / 16.10.2017 3071
     Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳунинг Мадинада боғлари бор эди, боғнинг ёнбошида эса ўша вақтда давоми...

06:50 / 06.02.2017 9391