«Muslimaat.uz» да «1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни»га бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун «Muslimaat.uz» сайтида «1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни»га бағишланган «Фарзандлар жаннат райҳонларидир» номли илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Тадбир салафи солиҳларимизнинг одатларига содиқ қолган ҳолда, Қуръони карим тиловати билан бошланди.

Тадбир аввалида ушбу анжумандан кўзланган мақсад ва унинг мазмуни ҳақида икки оғиз сўз айтилди. Сўнгра фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг видео орқали кириш сўзлари тингланди. Муҳтарам шайх ҳазратлари болалар ва уларнинг тарбияси, алоҳида эътиборга ва меҳрга муҳтож бўлган болаларга меҳрибонлик қилиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш ва бу борада динимиздаги кўрсатмалар ҳақида сўзлаб бердилар. Анжуман давомида «Фарзанднинг Исломдаги ҳуқуқлари», «Болалар ва ота-оналар тарбияси», «Бола ривожланишида овқатланишнинг аҳамияти», «ОАВ нинг бола онгига таъсири ва унинг техника билан муносабати», «Улуғларимизнинг болалигидан қиссалар», «Жисмоний имконияти чекланган болалар ҳам жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси» ва «Етимпарвар бўлайлик» номли маъруза ва видео роликлар иштирокчиларнинг ҳукмига ҳавола этилди. «Болалар ва ота-оналар тарбияси» мавзусидаги маъруза аввалида берилган халқимизнинг севимли шоираси Марҳабо Каримованинг «Умрнинг ҳар куни болалар куни» номли шеъри тингловчиларда жуда яхши таассурот қолдирди. Тадбир якунидаги устоз Шайха Одинахон Муҳаммад Юсуф муаллифлигидаги «Етимпарвар бўлайлик» номли видео ролик барчанинг кўзини ёшлантирди. Ундаги етимлар хусусида келган оят ва ҳадислар, уларга қилинадиган меҳр ва мурувватнинг қай даражада улуғ ажрларга сабаб бўлиши ниҳоятда таъсирли баён қилинди. Анжуман Қуръони Карим тиловати ва дуо билан ўз поёнига етди. Эслатма: Тез кунларда ушбу анжуманнинг томошабини бўлишингиз мумкин. Бунинг учун саҳифаларимизни кузатиб боринг ва биз билан бирга бўлинг.

Muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Афғонистонлик ихтирочи қизлар жаҳонни лол қолдирмоқда Афғонистонлик бир гуруҳ қизлар Таллинда бўлиб ўтган давоми...

12:55 / 03.01.2018 4722
«Жавҳарадуттавҳид»  китобида айтилишича, Аллоҳ таоло савоб берадиган бўлса, фақатгина фазлидан, азоб давоми...

12:25 / 08.03.2017 4571
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм ҚАДР КЕЧАСИ ҲАҚИДА Қадр кечаси ҳақида ўзбек тилида ҳам анчамунча давоми...

21:36 / 09.03.2017 10280
 Табиатда аввалдан мавжуд бўлмаган, кейинчалик инсон томонидан ўйлаб топилган барча сунъий нарсалар одам давоми...

12:02 / 25.11.2016 6372