Аллоҳнинг зикри Аллоҳнинг бандаларига нисбатан одобни пайдо қилади (5-қисм)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар зикр ва муроқаба қилсангизлар ёки ҳар кеча ва кундузда Аллоҳни зикр қилиш учун бирор вақт ажратсангизлар, сизларнинг  ҳаётингизда икки иш амалга ошади. Ушбу икки нарсани қалбингиз тубида ҳис қиласиз. Биринчи иш: Аллоҳ йўлида яхши кўриш. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг бандаларини яхши кўриш. Мана шу   биринчи натижа. Яъни сизлар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳадисларида айтган кишилардан бўласизлар. Муоз ибн Жабалдан нақл қилинган ҳадиси қудсийда иззат эгаси бўлган Ҳақ таоло айтади: “Менинг йўлимда бир-бирини яхши кўрганларга, Менинг йўлимда бирга ўтирганларга, Менинг йўлимда бир-бирини зиёрат қилганларга, Менинг йўлимда саховат қилганларга Менинг муҳаббатим вожиб бўлди”. Мана шу − биринчи натижа. Аллоҳнинг зикрини кўпайтиришдаги иккинчи натижа Аллоҳнинг бандаларига нисбатан одобли бўлишдир. Қачон танқид даъволарини кўрсангиз, қачон айбларни тўплаш даъволарини кўрсангиз, Аллоҳга нисбатан бўлган одоб, сизни бандалар билан ҳам одобли бўлишга етаклайди. Гоҳида ҳақни баён қилиш учун танқид қилишингиз мумкин, лекин фақат ушбу танқидни ўзида тўхтайсиз. Танқид сизни танқид қилинаётган одамни камситишга ва сўкиб ҳақорат қилишга етакламайди. Эҳтимол, у киши ҳам Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога тавба қилиб келар. Эҳтимол, бу танқид сизнинг фикрингиз бўлиб, сиз янглишаётган, у эса ноҳақ эмас, ҳақдир?! Лекин сиз ижтиҳод қилиб, ўз ижтиҳодингизни асослаб берасиз. Мана шу − сўзлашиш одоби. Мана шу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг бандаларига нисбатан қилинадиган одобдир. Лекин бизда Аллоҳнинг зикридан ва Аллоҳ йўлида яхши кўришдан насибамиз бўлмаса, Аллоҳ азза ва жалланинг йўлида Аллоҳнинг бандаларига бўлган муҳаббат қаердан келсин?! Агар қалбим Аллоҳнинг муҳаббати билан тарбияланмаса, агар қалбим Аллоҳ азза ва жаллани улуғлаш билан парвариш топмаса, ҳайҳот, унда бу бўш қалбдан Аллоҳнинг бандаларига бўлган муҳаббат йўқолиб, ўз манфаатларимни, ўз ҳавои нафсим ва шаҳватларимни яхши кўра бошлайман. Агар иш ағдарилиб, бошқача тус олса, муҳаббат ҳам нафратга айланади. Бу бугунги кунда кўрилаётган, учраётган ҳолдир… Ушбу сўзимни айтиб, Аллоҳдан мағфират сўрайман.

Муҳаммад Саъид Рамазон ал-Бутийнинг жума хутбаси.

2 октябрь 1992 йил.

Тошкент шаҳар Эшонгузар жоме масжиди

Имом-хатиби Абдуллажон Ғуломов таржимаси.

Мавзуга оид мақолалар
Дунёдаги энг қадимий, шу билан бирга, доимий фаолиятда бўлган университет, «АлҚаровин» олий ўқув муассасаси давоми...

10:48 / 05.02.2017 5564
Машаққат ортида, албатта, енгиллик бордир Шарҳ, 5. Аллоҳ таоло бандаларини синаш учун уларга турли машаққат, давоми...

19:59 / 29.12.2016 5814
Кечаги тадбирда минбардан янграган мана шу жумлалар мени жуда мутаассир қилди.Нимагадир бу жумлани тинглай давоми...

06:12 / 18.08.2023 1724
Аллоҳ таоло айтади «У роббига махфий дуо қилган чоғини эсла» Марям сураси, 3 оят. Закариё алайҳиссалом давоми...

17:55 / 27.02.2017 6691