Мухтасар ҳанафий фиқҳи «Беҳишти зевар» ТАҲОРАТГА ОИД
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

16-масала

Агар бир кишининг қўли ёки оёғида жароҳат бўлса-ю, сув унга зарар етказадиган бўлса, (таҳоратда жароҳатнинг) устидан сув оқизмайди, балки унинг устидан нам қўли билан масҳ тортади. Агар масҳ ҳам зарар етказса, жароҳатни қолдириб, қолган жойларини ювади.

17-масала

Агар жароҳат устида боғич[1] бор бўлиб, уни ечиш жароҳатга зарар еткизса ёки уни ечиб, боғлаш машаққат туғдирса, ечиш лозим бўлмайди, балки устидан масҳ тортиб қўйиш кифоя қилади. Агар зарар еткизмаса ва машаққат бўлмаса, уни ечиш лозим бўлади ва жароҳат устидан масҳ тортилади.

18-масала

Агар боғич жароҳат жойидан кўпроқ жойни эгаллаган бўлса ва боғични ечиш зарар берадиган ёки машаққат келтирадиган бўлса, боғичнинг устидан масҳ тортади. Агар зарар бермаса ёки машаққат бўлмаса, боғични ечиб, жароҳатга масҳ тортади, бошқа жойларни эса ювади.

19-масала

Агар кишининг суяги синган бўлиб, унинг устидан тахта боғланган бўлса, ёки қон олинган бўлиб, қон олинган жой боғич билан боғланган бўлса, бунинг ҳукми худди ўтган икки масала каби бўлади. Агар қон олинган жойга ёки жароҳатга бир парча мато қўйиб, устидан боғич боғланса, агар боғични зарар етказмай ечиш имкони бўлса, уни ечиб, матонинг устига масҳ тортади. Агар имкони бўлмаса ёки машаққат туғдирса, боғичнинг устидан масҳ тортади.

20-масала

Боғич ёки тахтанинг ҳаммасига (тўлиқ) масҳ тортиш афзалроқ. Аммо аксар (кўпроқ) қисмига масҳ тортиш ҳам жоиз. Ярми ёки ярмидан озроқ қисмига масҳ тортиш жоиз эмас.

Ашраф Али Таҳонавий


[1]     Боғич: жароҳат боғлаб қўйиладиган дастрўмол ёки мато

Мавзуга оид мақолалар
Холид ва Фотима Қуръони Каримдан ҳар куни ўқийдиган вазифаларини ўқиб бўлганларидан сўнг, отаонасининг давоми...

08:31 / 25.12.2016 3922
Нега биз аёл бўлишни ўрганишимиз керак Лейла Наталья Бахадори ўйлари Бизнинг китоб жавонларимизда «Қандай давоми...

21:23 / 11.03.2017 6069
Ёшларни мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш        Аллоҳ таоло инсонларни бирбирига масъул қилиб яратган. давоми...

16:59 / 16.03.2017 4606
embedhttpswww.youtube.comwatchvWqbGJAvgH0embed

20:12 / 02.05.2018 3256