Елизаветта Пескова Рамазон ойида тўлиқ рўза тутишни режалаштирмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг қизи Елизавета Рамазон ойида тўлиқ  рўза тутишни режалаштираётганини эълон қилди. Бу ҳақида у ўзининг инстаграмм саҳифасига ёзган.

Елизавета ўзини диндор деб атаган, аммо православ эмас. "Ҳашаматга бурканган патриарх ишончни оқламайди", дея таъкидлайди Пескова. Унинг сўзларига кўра, замонавий черков жуда зиддиятли, ҳақиқий православлик деярли қолмаган, жуда бузиб юборилган. Шундай бўлса-да, у барча православларни Пасха билан табриклаб, барча дин вакилларини ҳурмат ва эҳтиром қилишини ёзган. Изоҳларда кўплаб фойдаланувчилар унинг сўзларидан норози бўлишди.

Ушбу пост остида Елизаветадан “Буддизмни ҳам ўргандингми?” деб сўралди. Буни тасдиқлар экан, у эътиқоди Исломга мойиллигини айтган.

Бошқа хабарида мусулмонлар учун муқаддас ойнинг рўзасини тўлиқ тутишини айтди. У ўтган йили Рамазонда уч кун рўза тутганини қўшимча қилди.

Елизавета Пескова бир неча марта Чеченистонда бўлган, республика раҳбари Рамзан Қодиров билан учрашган. Сафар давомида ҳижоб кийиб олган.


islam.ru ва Елизаветанинг инстаграмдаги саҳифаси асосида Бибиражаб тайёрлади


t.me/muslimaatuz

Мавзуга оид мақолалар
BBC томонидан тузилган дунёдаги Энг нуфузли 100 аёлrdquo рўйхатига турли мамлакатлардан 26 нафар мусулмон аёл давоми...

05:44 / 28.12.2020 4054
Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Франциянинг Charlie Hebdo нашри каби нашр давоми...

04:15 / 31.10.2020 3247
Иорданиянинг Амман Қироллик исломий стратегик тадқиқотлар маркази Жоржтаундаги Мусулмонхристиан давоми...

06:59 / 31.10.2020 4352
Aмерика Бирлашган давлатлари фуқароси, психолог Челсеа Лун Соуса Истамбул Муфтийлигига Туркия мусулмон давоми...

22:05 / 11.08.2020 4852