ФЕЙСБУКДА «УЛАШИШ» - «SHARE» БИЛАН БОҒЛИҚ ОДОБЛАР (5-ФАСЛ) Имло қилиш ва ёзишдаги адолат
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

«Орангизда бир ёзувчи адолат билан ёзсин... Унинг валийси адолат билан айтиб турсин...» (Бақара сураси, 282-оят).

Ушбу оят умумий ҳолда имло қилиш ва ёзишда адолатли бўлиш вожиблигига далолат қилади. Яна Аллоҳ билгувчи. Зеро, Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

«Китобни ўз қўли билан ёзиб, сўнгра «Бу Аллоҳнинг ҳузуридан», дейдиганларга ҳалокат бўлсин!» (Бақара сураси, 79-оят).

Мен айтаманки, туну кун фейсбук саҳифаларида улашиладиган нарсаларнинг аксари мана шулардир. Шунингдек, фейсбук саҳифасидаги кўп сонли жоҳиллар имомлар ва уламоларнинг тушунчалари, фикр-мулоҳазаларини аҳмоқлик деб номламоқдалар. Фақиҳларни эса Аллоҳнинг ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ирода қилган нарсаларини англамасликда айблаяптилар. Ваҳоланки, улар ёлғон, фужур, уйдирма, инсонлардан нафратланиш ва уларни менсимасликдан бошқа бирор илмга эга эмаслар. Ана ўшалар сўзларни ўз ўрнидан ўзгартириш ҳамда тушунмаган нарсаларини гапириш учун фейсбук саҳифаларидан жой топганлар. Аллоҳ Ўзининг тўғри йўлига ҳидоят қилсин.

Қуртубий раҳимаҳуллоҳ шундай деган: «Бу оятда шариатга қўшимча киритиш, ўзгартириш ва алмаштиришдан огоҳлантириш бор. Алмаштирган, ўзгартирган ёки Аллоҳнинг динидан бўлмаган ва унда жоиз бўлмаган ишларда янгилик киритган ҳар бир кимса мана шу шиддатли таҳдид ва аламли азоб остига киради».

Бу таҳдид остида икки иш бор:

1-Адаштириш мақсадида ботилни ёзиш.

2-ёзилган нарсани Аллоҳнинг ҳузуридан дейиш.

Бу иккисини жамлаш эса катта мункар ишдир.

Қуръони карим балоғатининг кўринишларидан бири – юқоридаги оятда оддий гапириш эмас, ёзиш (китобат) зикр қилинганидир.  Чунки ёзиш (китобат) гапириш(қавл)нинг ичига киритилиб, унга зиёда қилинганда у тил ва қўлнинг ёлғони бўлади. Мана шу балоғатлироқ бўлади. Зотан, қўл орқали бўлган каломнинг расми қолади, сўзлашувнинг эса асари йўқолади.

Лекин агар инсон ичида ботил нарса зикр қилинган постни огоҳлантириш учун тарқатса ҳамда очиқ-ойдин ҳақни баён қилишга қодир бўлса, бунинг зарари йўқдир.

Аллома Из ибн Абдуссалом раҳимаҳуллоҳ шундай деган: «Ботилга амал қилиниши учун ёзиш ҳаром, уни тушунтириш учун ёзишдан қайтарилади. Ботилни ботил қилиш учун воситачи бўлиш ботилдир».

Мавзуга оид мақолалар
Қизим, кимдир ўрнидан турсинда, Ё ислоҳот, ё инқирозrdquo десин ва ҳайқирсин Бундан кейин таълимтарбия давоми...

08:00 / 22.02.2022 5350
Саодатли хонимларХАДИЖА БИНТ ХУВАЙЛИДрозияллоҳу анҳо 15савол Хадижа бинт Хувайлиднинг хизматкори Майсара давоми...

06:00 / 26.06.2020 5358
Самолётда бир ёрдамчи учувчи ва бир бошқарувчи учувчи бўлади. Иккиси ҳам самолётни бошқаради. Лекин қарорни давоми...

09:48 / 10.11.2021 3278
Аллоҳ таоло ҳар бир инсонни ўзига хос хусусиятлар, хулқатворлар билан яратган. Бу хусусиятлар ичида давоми...

05:00 / 17.10.2020 3520