Набавий қисса
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ота дарсни Аллоҳга ҳамд ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар айтиш ила бошлади, сўнгра: «Суюклиларим, Ислом бўйсуниш маъносида келади. Зеро, мусулмон Аллоҳнинг буйруқларига бўйсунган ва ҳукмларни ижро этган кимсадир. Ислом разилатларга қарши курашувчи, фазилатларга ва ахлоқларнинг карамлисига чақирувчи, раҳмату муҳаббат, тинчликка, мусулмонлар орасида биродарликка чақирувчи улуғ диндир.

 Шу маънони қисман ўз ичига олган ҳадислардан бири Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч бирингиз иймон келтирмаган бўлади, токи ўзи учун яхши кўрган нарсани диндош биродарларига ҳам яхши кўрмагунча», деганлар». (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари)

Фотима:– Ҳадиснинг маъноси мусулмон киши ўзи учун яхши кўрган нарсани диндош биродари учун яхши кўрмаса, кофир бўлиб, дўзахга тушади, деганими? Ота: – Йўқ Фотима! Асло ундай эмас. Ушбу ҳадисдаги сўз сен айтаётган мақсад учун эмас. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «иймон келтирмайди» деган сўзларидан мақсад, мусулмон кишининг қалбидаги иймони токи у ўзи учун яхши кўрган нарсани диндош биродарларига ҳам яхши кўрмагунча мукаммал бўлмайди деганидир. Холид :– Демак, менда бир чиройли ўйинчоқ бўлиб, уни бир ўзим ўйнасам, синглимга ёки диндош биродарларимга биргаликда ўйнашга беришни ёқтирмасам, шунда қалбимдаги иймоним мукаммал бўлмас экан-да? Ота:– Яхши тушунибсан, Холид. Худди шундай. Ислом дўстлик ва муҳаббатга чақиради, худбинликдан огоҳлантиради. Ўзингда бир нарса бўлса, диндош биродарингга ҳам ундан бер, яхши нарса емоқчи бўлсанг, диндош биродарингга ҳам уни яхши кўр, жаннатга киришни яхши кўрганингдек, диндош биродарингга ҳам жаннатга киришга ёрдам бер, уни намоз ўқишга, Қуръон ўқиш, ёдлашга чақир. Фотима:– Ислом гўзал диндир ва мен уни жуда яхши кўраман. Ва Аллоҳга мени муслима қилгани учун ҳамд айтаман. Холид:– Отажон, бугун зикрлардан қай бирини ёдлаймиз? Ота: – Тонгги ва кечки зикрлардан кимки уни айтса, жаннатга кириши вожиб бўладиган зикр:

رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَسُولاً

«Розийту биллаҳи роббан ва билислами динан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама Расулан» Маъноси: Аллоҳни Робб деб, Исломни дин деб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Расул деб рози бўлдим. (Абу Довуд ривояти) Фотима:– Отажон, Аллоҳнинг гўзал исмларидан бугун қай бирларини ёдлаймиз? Ота: – Аллоҳнинг гўзал исмларидан Латиф (ўта лутф кўрсатувчи, барча нарсаларни нозик жойлаштира олувчи)

Хобир (ҳар бир нарсадан ўта хабардор)

Азим (ақл тасаввур қила олмайдиган даражада азаматли ва улуғ)

Ғофур (кўплаб гуноҳларни мағфират қилувчи)

Шакур (оз амал учун кўп савоб берувчи).

Бугунги дарсимизни бир Набавий қисса ила якунлаймиз. Холид:– Набавий қисса дегани нима, отажон? Ота: – Набавий қиссалар, бу Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаи киромларга айтиб берган воқеъалардир. Бу қиссаларда маънолар ва одоблар бор бўлиб, Ислом шу одобларга чақиради. Фотима: – Қиссани эшитишга иштиёқим ошди, отажон. Ота: – Қисса бундай болаларим... Бир омонатдор киши бошқа бир кишидан уй сотиб олибди. Уйни қабул қилиб олгандан кейин ичи тўла тилло бўлган бир катта хум топиб олибди. У: «Бу – уйнинг олдинги эгасининг ҳаққидир, буни унга қайтаришим керак », дебди. Унинг олдига бориб: «Бу хумни уйдан топиб олдим, бу – сенинг ҳаққинг, тиллоларингни ол, мен сендан тилло эмас, уй сотиб олганман», дебди. У эса: «Мен сенга уйни, ерни ва ичидагиларни сотганман, бу – сенинг ҳаққинг»,  дебди. Бу икки кишининг омонатли, тақводор эканига ҳамда ўзининг ҳаққи бўлмаган нарсани олишга қўрқишларини қаранг! Холид: – Субҳаналлоҳ, икковлари ҳам тиллони олмаяптилар... хўш, нима қилишди экан, отажон? Ота:– Оқил, донишманд кишининг олдига боришибди, у икковларини эшитиб...« Фарзандларингиз борми? деб сўрабди. Биринчиси: «Менда ўғил бор», дебди. Иккинчиси: «Менда қиз», дебди. Донишманд: «Ундай бўлса, икковларини никоҳлаб қўйинг ва тиллони уларга бўлиб беринг. Ўша тиллодан озгина садақа қилишни ҳам унутманг», дебди. Фотима: – Бу ибратли қисса экан, отажон. Ота: – Ҳа, Фотима. Бу – мусулмонларнинг ахлоқи. Бу – улуғ Исломдир. Бу икки омонатдор киши молларига шубҳали нарса аралашишдан қўрқдилар. Фарзандларини никоҳлаб қўйишни айтган донишмандни ҳам эсдан чиқармайлик. Ҳаммаларига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин.

Мавзуга оид мақолалар
 Шарқ фалсафасида, хусусан, Ислом таълимотида аёлга нисбатан муносабат, аёлни улуғлаш алоҳида ўрин давоми...

06:13 / 03.12.2016 3358
  Аллоҳ таолонинг кўплаб оятлари бизни ўқиш, кузатиш, тафаккур қилиш ва англашга чақиради. Инсонга тўғри давоми...

14:44 / 10.09.2018 3465
embedhttpswww.youtube.comwatchvPMhwJiBglsgembed

12:45 / 13.08.2018 4826
Бир нарсанинг мавжудлик ва йўқликдан, мавжудлик эса содир бўлишлик ёки азалийликдан холи бўлмаслиги, икки давоми...

06:53 / 15.12.2016 3691