Ассалому алайкум! Бу саволни бериб турганимдан аввало узр сўрайман. Балки олдин хам бу саволни беришгандир, аммо ўзимга керакли жавобни топа олмаганим учун, бир савол сўрамокчи эдим. Хозир 15 ёшдаман, алхамдулиллах, Аллох кодир килганча 5 махал намозни ўқиётганимга, рамазон рўзаларини тутаётганимга 2 йил бўлади. Саволим шуки, мен қазо рўза ва намозларимни 9 ёшимдан хисоблаб казосини адо киламанми ёки хайз кўрган ёшимданми? Ва намоз ва рўза қазоларини бажариш учун қандай дуо килиб адо этаман? Олдиндан жавобингиз учун катта рахмат!