Ассалому алайкум! Аллоҳга шукур ибодатли бандаларданман. Бир қўшним ибодатдан ҳам, диндан ҳам узоқда. Бир кун “сизга ҳавас қиламан опа, Қуръон ўқий оласиз, намоз ўқийсиз” деб қолди. Мен унга “сиз ҳам мендай бўла оласиз, мендан ўзиб ҳам кетасиз” десам. У қиз “мени ибодатларим қабул бўлмайди, чунки мен никоҳсиз туғилганман”, деди. Мен қанча изланмай бу саволга жавоб тополмадим. Агар ибодати қабул бўлишини билса, албатта ибодатни бошлар экан.