Рўза тутиш тўғрисида

15:25 / 17.05.2020 | Shaxnozaxon | 532
Ассалому алайкум! Қизим бу йил 10 ёшга киради. Лекин хали ҳайз кўргани йўқ. Рўза тутиш қизимга фарз бўлганми? Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом!

https://savollar.muslimaat.uz/savol/8616

БАЛОҒАТГА ЕТИШ АЛОМАТЛАРИ
Ўғил боланинг балоғатга етганлигининг уч аломати:
1. Тушида булғаниши;
2. Тушида булғанмасада балоғатга етмай уйланган бўлса, маний келиши ва аёлини ҳомиладор қилиши;
3. Икки аломат топилмаса, ўн беш ёшга тўлиши билан болиғ ҳисобланади.
Қиз боланинг балоғатга етиш аломатлари қуйидагилардир:
1. Энг ками тўққиз ёшга кирганда ҳайз қонини кўриши. Ундан аввал кўрган қони ҳайз ҳисобланмайди;
2. Тушида булғаниши билан;
3. Ҳомиладор бўлиши;
4. Ўн беш ёшга тўлиши.
 Валлоҳу аълам!