Ассалому алайкум! Бу саволни бериб турганимдан аввало узр сўрайман, балки олдин хам бу саволни беришгандир, аммо ўзимга керакли жавобни топа олмаганим учун бир савол сўрамокчи эдим. Хозир 15 ёшдаман, алхамдулиллах,Аллох қодир қилганча 5 махал намозни ўқиётганимга, рамазон рўзаларини тутаётганимга 2 йил бўлади. Саволим шуки, мен қазо рўза ва намозларимни 9 ёшимдан хисоблаб, қазосини адо киламанми ёки хайз кўрган ёшимданми? Ва намоз ва рўза қазоларини бажариш учун қандай дуо килиб адо этаман? Олдиндан жавобингиз учун катта рахмат!